Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юртимизда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

Юртимизда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди. Бу ҳақда Фанлар академияси сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда биринчи марта қорақиз экстрактининг флавоноид фракциясидан ажратилган аллергияга қарши «Аллергодаф» ҳамда қорақиз экстрактининг полисахаридлари асосида янги иммунитетга таъсир этувчи «Иммунокор» дори воситалари ишлаб чиқилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу дори воситалари клиник синовлардан ўтказилмоқда.

Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади.

Фанлар академиясининг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда турли хомашёлардан олинган 80дан ортиқ маҳаллий воситалар ўрганилган ва шулардан 2 таси истиқболли бўлиб, дори воситалари ишлаб чиқилди.

Киритилди: 19:35 05.12.2019. Ўқилди: 2414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!