Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

Юртимизда 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Юртимизда 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Турли хил касалликларни олдини олишда тиббий ниқоблар муҳим аҳамият касб этади. Бу каби маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги “ниқоб” операциясини фош этишди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 21:25 01.03.2020. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!