Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юртимиз бўйлаб яна 108 кишида коронавирус аниқланди

Юртимиз бўйлаб яна 108 кишида коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 30 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 825 (+108) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 83 нафари Тошкент вилоятида, 
📌25 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊Эътиборли жиҳати, бугун:
 📌Тошкент шаҳрида 282 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 90 нафар, 
📌Наманган вилоятида 27 нафар, 
📌Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар, 
📌Андижон вилоятида 20 нафар, 
📌Самарқанд вилоятида 12 нафар, 
📌Хоразм вилоятида 9 нафар, 
📌Навоий вилоятида 8 нафар,
📌 Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди. 

🟢Шундай қилиб юртимизда 53 457 (+487) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 898 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:38 30.09.2020. Ўқилди: 2402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!