9 май куни тахминан соат 08.15 да Юнусобод тумани Чинобод кўчасида 38 ёшли Истам Х. 26 ёшли Шахлохон К.нинг орқасидан келган ҳолда уни бўйнидан тутиб, нархи 1.200.000 сўм бўлган телефонини ва 750.000 сўмлик сирғасини ўғирлаб кетган. Истам яширинмоқчи бўлганда ўша томондан ўтаётган фуқаролар томонидан қўлга олинди.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 моддаси (“Талончилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.