Интернет тармоғида “Бугун Юнусободда масжидлардан биридаги бўлган ҳолат экан” сарлавҳали видео тарқалди. Мазкур факт бўйича маълумот берилди.
26 ноябрь куни Юнусобод туманида ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканлигини маълум қилди. Сўнг йигитга сўз берилди. У қавмга рус тилида мурожаат қилди. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунди, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлаган. Масжид қавми уни кўчага олиб чиқдилар. Маълум бўлишича ушбу шахс – 41 ёшли A. исмли шахс бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда турар экан. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилди.