Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Юнусободда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди

Юнусободда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВга таяниб Дарё нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 23 июль куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:56 да бартараф этилди.

Ҳодиса натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг кенгайиб кетиши олди олинди ва қисқа вақт ичида ўчирилди. Асосий бинога зарар етмаган. Ҳолат сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Киритилди: 13:32 23.07.2024. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!