Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

ЮНЕСКО Бош директори Бухорода

ЮНЕСКО Бош директори Бухорода

Кеча, 27 август куни ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Бухорода бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мамлакатда меҳмон бўлиб турган БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, ушбу осори-атиқалар билан танишди.

Нуфузли ташкилот раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ҳамроҳлигида кўҳна Арк қалъасини томоша қилди. Бу ерда жойлашган Бухоро давлат музей-қўриқхонасидаги ўзбек халқининг бой тарихидан гувоҳлик берувчи экспонатлар юқори мартабали меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

Одри Азуле Исмоил Сомоний мақбараси, Минораи Калон, Мир Араб мадрасаси ва Масжиди Калон ёдгорликларини ўз ичига олган Пойи Калон мажмуаси ҳамда Мирзо Улуғбек мадрасасини ҳам томоша қилди.

Қадимий Бухоро ҳунармандлиги билан ҳам жаҳонга машҳур. ЮНЕСКО Бош директори шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан танишув чоғида ҳунармандлик намуналарига катта қизиқиш билдирди.

ЮНЕСКО Бош директори 400 йиллик тарихга эга яҳудийлар синагогасига ташриф буюрди. Яҳудийларнинг эътиқод қилиши ва диний амалларни адо этиши учун барча шароит яратилгани меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Киритилди: 09:35 28.08.2019. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!