Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Йўловчига қўпол муносабатда бўлган автобус ҳайдовчиси вақтинча вазифасидан четлатилди

Йўловчига қўпол муносабатда бўлган автобус ҳайдовчиси вақтинча вазифасидан четлатилди

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси "оралиқ бекатда кўп туриб қолгани" учун эътироз билдирган йўловчи аёлга нисбатан қўполлик қилгани акс этган воқеа тарқалган эди.

✔️ Маълум бўлишича (https://t.me/tshtxuz/2461), ушбу автобус давлат рақами 01/035QBA бўлган, 155-сонли йўналишда ҳаракатланган. Автобус ҳайдовчиси — О.Ш.

🔰Ҳайдовчи ўз хизмат вазифаси давомида йўловчини ҳақоратлагани, йўналишда уяли алоқа воситасидан фойдалангани ва тиббий ниқоб тақмагани учун вақтинча вазифасидан четлатилган. Воқеага аниқлик киритилгандан сўнг унинг ҳайдовчиликка лойиқлик масаласи кўриб чиқилади.

⚠️ Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига ва info@tashbus.uz орқали мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: 14:30 27.09.2021. Ўқилди: 1519 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!