"Батькивщина" партияси раҳбари Юлия Тимошенко ва унинг оила аъзолари коронавирус билан касалланган.
"РБК-Украина" ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Тимошенко билан бирга унинг қизи Евгения ва эри Aртур Чечеткин ҳам вирус юқтирган.
Сиёсатчининг қандай қилиб вирусга чалингани ва ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ўғли Кириллда коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилганди.