Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Йўл ҳаракати қоидаларини қупол равишда бузган "Damas" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

Йўл ҳаракати қоидаларини қупол равишда бузган  "Damas" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

2022 йил 25 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Damas" русумли давлат рақами 01 К 437 МВ бўлган автомашинаси Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нексия русумли давлат рақами 01 783 UHA бўлган автоуловига қасддан ҳалал бериб, хавфли ҳолат содир қилиб, бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатига ҳалал бериб ҳаракатланганлиги акс этган ведиолавҳа тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилганда, қоидабузарлик ҳайдовчи 1980 йилда туғилган А.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128.5-моддасининг 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Киритилди: 21:00 25.11.2022. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!