YouTube видеохостинги Сурия ҳукумати, жумладан, Мудофаа вазирлиги ва Давлат ахборот агентлиги (САНА)нинг расмий каналларини тўсиб қўйди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.
Ушбу каналларда видеоролик томоша қилмоқчи бўлганлар “Келишув шартлари бузилиши оқибатида канал фаолияти тўхтатилган” деган ёзувга дуч келмоқда.
Қайд этилишича, бу каналлар реклама жойлаштиришдан даромад олган, АҚШнинг Сурияга нисбатан жорий этган санкцияларига кўра эса АҚШ компанияларининг Сурия ҳукуматига қарашли ёки хусусий ташкилотларга хизмат кўрсатиши мумкин эмас.
Manba: azon.uz