Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

YouTube 170 млн долларлик жаримага тортилди

YouTube 170 млн долларлик жаримага тортилди

4 сентябрь куни Google компаниясга тегишли YouTube видеохостинги фойдаланувчилар маълумотларини йиғишда йўл қўйган қоидабузарликлар учун 170 млн доллар миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, видеохостинг 13 ёшдан кичик фойдаланувчилар ҳақида уларнинг ота-онаси розилигисиз маълумотлар тўплаган. Бу эса АҚШ қонунларига зид.

YouTube’га нисбатан тергов олиб борган АҚШ федерал савдо комиссияси қарорига кўра, видеохостинг 136 млн долларни жарима тарзида, яна 34 млн долларни Нью-Йорк штатига тўлайди.

Айни вақтда ушбу жарима Google ва унга тегишли сервисларга солинган энг йирик жарима ҳисобланади.

Киритилди: 09:55 05.09.2019. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!