Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ёш футболчиларимиз Испания турнирини ғалаба билан бошлади

Ёш футболчиларимиз Испания турнирини ғалаба билан бошлади

ЎзА хабар берганидек, Испания пойтахти Мадрид шаҳрида болалар ва ўсмир ёшдаги ўғил-қизлар ҳамда имконияти чекланган ёшлар ўртасида анъанавий “Madcup” халқаро футбол турнири бошланди.

Тўртинчи бор ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан 200 га яқин жамоа иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, турнирда Ўзбекистондан Бекободнинг “Металлург” клуби ҳузуридаги “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” болалар ва ўсмирлар футбол академияси 12 ва 19 ёшли тарбияланувчилари ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Саралаш босқичида U-12 жамоамиз “G” гуруҳида Америка Қўшма Штатларининг “Евро Соккер”, Испаниянинг “Депортиво Юнион”, “Алкобендас” ҳамда “Соккер Шаркс” клублари билан рўбарў келади.

17 ёшли футболчиларимиз эса Колумбиянинг “Атлетико Насьональ”, Германиянинг “Веен Висбаден”, АҚШнинг “Инспайр соккер” ҳамда Испаниянинг “Реал Сосьедад Алкала” жамоалари билан бирга “C” гуруҳидан жой олган.

Бош мураббий Муроджон Тўйиев ва унинг ёрдамчиси Жўшқин Отабеков бошчилигидаги U-19 жамоамиз гуруҳ ўйинларини ғалаба билан бошлади. Йигитларимиз дастлабки рақиб – “Инспайр соккер” клуби билан кечган муросасиз матчда 2:1 ҳисобида устун келишди. Ҳамюртларимизнинг биринчи тўпини Саиддин Мавлонов америкаликлар дарвозасига жойлади. Чиройли комбинация натижасида юзага келган ғалаба голига Навоий футболи тарбияланувчиси Фаррух Эргашевнинг узатмасидан сўнг истеъдодли ҳужумчи Комрон Омонов муаллифлик қилди.

Ёш футболчиларимиздан кейинги ўйинларда ҳам яхши натижа кутиб қоламиз.

Киритилди: 18:14 22.06.2024. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!