Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ёқутистонда ҳаво ҳарорати -56 даражагача пасайди

Ёқутистонда ҳаво ҳарорати -56 даражагача пасайди


1 январ тонгида Ёқутистоннинг кўплаб аҳоли масканларида -50 даражадан паст ҳарорат қайд этилди.

Хусусан:

-50°С — Сангар, Югорёнок, Уст-Мая;
-51°С — Охотский Перевоз, Итиккўл, Уст-Мил;
-52°С — Крест-Халжай, Намци;
-53°С — Покровск, Амга;
-54°С — Чурапча, Батамай;
-56°С — Оймакон.

Эслатиб ўтамиз, Ёқутистон — дунёда одам яшайдиган энг совуқ ҳудуд. 1926 йилда геолог Обручев Оймаконда Целсий бўйича −71,2 даража совуқ ҳарортни қайд этган.

-60 даража совуқда инсоннинг ҳимояланмаган юзи салгина шабада эсса сониялар ичида музлаб қолади, термометрдаги симоб музлайди, аксарият автомобиллар умуман ўт олмайди

Киритилди: 01:41 02.01.2025. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!