Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ёқутистонда 50 даражадан паст совуқ қайд этилди

Ёқутистонда 50 даражадан паст совуқ қайд этилди

Синоптиклар Ёқутистоннинг учта ҳудудида 50 даражадан паст совуқни қайд этди.

Термометр Оймяконда -54, Верхоянскда -53, даражага, Уст-Мома ва Чурапча аҳоли пунктларида -51 даража совуқни қайд этган. Ёқутистонда 50 даражадан паст изғирин 1 декабрдан бошланган. Айни пайтда -45 даража совуқ республиканинг 9та ҳудудида қайд этилган энг юқори ҳарорат бўлиб турибди. Қолган жойларда ҳаво ҳарорати бундан анча паст.

"Республика бўйлаб кучли совуқ ва туман кузатилмоқда", - дея хабар беради метеорологлар. Уларнинг сўзларига кўра, минтақада кучсиз шамол кузатила, бироқ Арктика соҳилидаги ҳудудларда унинг тезлиги секундига 9 метрдан 14 метргача етиши мумкин.

Аввалроқ РФ Гидрометеорология маркази илмий директори Роман Вилфанд Россия ҳудудларига ғайритабиий совуқлар яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирганди.

Киритилди: 10:07 05.12.2023. Ўқилди: 1818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!