Гаити жанубидаги Ниппесна департаментининг Мирагоане шаҳри яқинида ёқилғи ташувчи танкернинг ағдарилиб кетиши ва кейинчалик портлаши натижасида камида 24 киши ҳалок бўлди, яна 40 киши оғир куйиш жароҳатлари олди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига Гаити бош вазири Гарри Конил ташриф буюрган. Унинг сўзларига кўра, энг оғир яраланганларнинг баъзилари махсус ёрдам олиш учун вертолётда эвакуация қилинган.