Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Ё тавба! АҚШда 9 ёшли бола 5 кишининг ўлимида айбланмоқда

Ё тавба! АҚШда 9 ёшли бола 5 кишининг ўлимида айбланмоқда

Иллинойс штатининг 9 ёшли фуқароси 5 кишини ўлдиришда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Peoria Journal Star прокурор Грег Мингерга асосан.

Хабарда айтилишига кўра, 6 апрель куни уйига яқин жойда жойлашган кўчма уйни ёқиб юборган. Оловда 5 киши қурбон бўлган, улардан 3 нафари вояга етмаганлар бўлган. Ёнаётган кўчма уйдан 2 киши қутулиб қолган.

Ёнғин тунги соат 11да бошланган, ёғоч уй жуда тез ёниб кетган, ўт ўчирувчилар етиб келганда бутун уй олов ичида бўлган.

Прокурор айтишига қараганда, ёш бола устидан ҳукм чиқариш унинг учун осон бўлмаган.

– Бу албатта трагедия, лекин айбланувчи ҳам жуда ёш ва у энг оғир жиноятлардан бирида айбланмоқда. Нима бўлганда ҳам унга қамоқ жазоси берилмайди. Унга 5 йиллик синов муддати берилиши мумкин холос”, - дейди прокурор.


 

Киритилди: 21:15 09.10.2019. Ўқилди: 1433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!