Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Йиртиқ кроссовка машҳур бренд акциялари нархини тушириб юборди

Йиртиқ кроссовка машҳур бренд акциялари нархини тушириб юборди

АҚШнинг Дьюк Блю Девилз ва Шимолий Каролина Тар Хилз баскетбол жамоалари ўртасидаги баҳснинг 33-сониясида ғалати ҳодиса рўй берди.

Ўйиннинг ушбу вақтида Дьюк Блю Девилз вакили Сион Уильямсон паркетда сирпаниб, йиқилиб тушди. Оқибатда у кийиб олган Nike кроссовкаларидан бири йиртилиб кетган. Спортчининг ўзи эса тиззасидан жароҳат олган.

Ушбу беллашувни АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама трибунадаги мухлислар қаторида томоша қилаётган эди.

Жароҳат олган баскетболчи ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этди ва унинг жамоаси 72-88 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур воқеа Уильямсонга жароҳат етказиши баробарида, Дьюк Блю Девилз жамоасини эксклюзив формалар билан таъминлайдиган Nike компаниясининг акциялари нархини ҳам 1,5 фоиз пасайтириб юборган.

Маълумот учун, клуб ва компания ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси 12 йилга тузилган.

Биз маҳсулотларимиз сифатига асосий эътиборимизни қаратамиз. Гарчи бу ягона ҳолат бўлса-да, ушбу муаммони аниқлаш устида иш олиб борамиз , дея вазиятга изоҳ берган Nike раҳбарияти.

Бунинг натижасида Нью-Йорк биржасида Nike нинг асосий рақобатчилари бўлган Adidas ва Puma акциялари нархи мос равишда 0,15 ҳамда 1,63 фоиз қимматлашган.

Manba: xs.uz

Киритилди: 07:19 23.02.2019. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!