Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЙҲХБ ходимини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

ЙҲХБ ходимини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ЙҲХБ ходимига бўйсунмасдан, уни машинасида уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори, сафдор И.Э. Келес йўли кўчасида жойлашган “Келес” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтида шу ерда ҳаракатланиб келаётган Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, М.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасига тўхташ ишорасини берган. Аммо ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай уни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган.

Натижада сафдор И.Эргашев жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида М.С. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Xs.uz

Киритилди: 13:32 14.11.2018. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!