Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Яширилган дори воситалари

A A A
Яширилган дори воситалари

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган ва истеъмолга яроқсиз дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ва Контрабандага қарши курашиш шуъбаси, ДХХ Сирдарё тумани ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида кириб келган “Камаз” русумли юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилди.

Натижада транспорт воситаси тиркамасининг рамасидаги бўшлиқдан контейнер сифатида фойдаланган ҳолда божхона назоратидан яшириб олиб ўтмоқчи бўлган хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган, дастлабки қиймати 97,5 млн. сўмлик 4 хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

Киритилди: 21:45 17.02.2024. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!