Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектларига рухсат берилди

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектларига рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарори билан 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, боғчалар ва буюм бозорлари фаолияти тикланади.

Умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар:

  • банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
  • фаолиятини 8:00дан 23:00га қадар ташкил этиш;
  • столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
  • бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Киритилди: 09:05 04.06.2020. Ўқилди: 3619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!