Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Японлар пластмассадан электрокар йиғишди

A A A
Японлар пластмассадан электрокар йиғишди

Японияда бир гуруҳ олимлар асосан пластмассадан тайёрланган электрокар яратишди.  

Концепт-кар Токиода 28 сентябрда тақдим қилинган. Машина Япония вазирлар маҳкамасининг инновацион технологияларни яратиш дастури доирасида ишлаб чиқилган. Бу машина 4 метрдан узунроқ бўлиб, корпусининг деярли 90 фоизи махсус ишлаб чиқилган синтетик материалдан тайёрланган. 

Таъкидланишича, янги автомобил стандарт моделдагидан 40 фоиз енгилроқдир ва икки марта камроқ ёқилғи сарфлайди. Шунингдек, янги моделнинг оммавий ишлаб чиқарилиши атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатишига умид қилинмоқда. 

Manba: kun.uz

Киритилди: 05:45 29.09.2018. Ўқилди: 1295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар