Япониянинг янги Бош вазири Сигеру Исиба Шимолий Корея разведкаси томонидан ўғирлаб кетилган Япония фуқаролари муаммосини ҳал қилиш учун КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у ўғирланганларнинг оилалари билан учрашувда маълум қилди.
2002 йилда Пхенян биринчи марта 13 нафар япон фуқароси ўғирланганини тан олди ва улардан 5 нафарига ўз ватанига қайтишга рухсат берди. Қолганлари ўлган деб эълон қилинди, қолдиқлари қариндошларига жўнатилди, уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб бўлмаган.