Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, Япониянинг пойтахтида жойлашган Нарита халқаро аэропортида икки юк самолётининг тўқнашуви содир бўлган. Air Canada нинг Boeing юк ташувчиси ва FedEx халқаро почта хизматининг McDonnell Duglas MD-11 самолётларининг дум қисмлари билан тўқнашган.
Воқеа содир бўлганлиги оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган. Boeing-767 самолётида дум қисми, иккинчи самолётнинг эса двигателлардан бири шикастланган.