Япониянинг марказий қисмида 5,3 балли зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда РИА Новости мамлакат бош метеорологик агентлигига асосланиб хабар берди.
Сидзуока префектурасида маҳаллий вақт билан 13:13да қайд этилган силкинишлар Нагано префектурасида ҳам сезилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.