Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одамга айланди

Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одамга айланди

Япониянинг Асия шаҳрида яшовчи 116 ёшли Томико Итока дунёдаги энг кекса одамга айланди, дея хабар беради Гиннеснинг рекордлар китоби сайти.

Томико Итока испаниялик 117 ёшли Мария Браньяс вафотидан кейин дунёдаги энг кекса одамга айланди.

Томико Япониянинг Хиого префектураси, Асия шаҳридаги қариялар уйида яшайди.

Уч ой олдин Томико ўзининг 116 ёшини нишонлади ва шаҳар мэридан гуллар, торт (бу ўзига ёқмаганини тан олди) ва табрикномани олди. Ходимларнинг таъкидлашича, эшитиш муаммоларига қарамай, у аниқ мулоқот қилишни давом эттиради ва мунтазам равишда уларга миннатдорчилик билдиради.

У 20 ёшида турмушга чиқди ва тўрт фарзанд (икки қиз ва икки ўғил) кўрди. Ҳозир унинг кўплаб невара ва чеваралари бор.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрида Томико Итока 116 ёшли Фуса Тацуми вафотидан сўнг Япониядаги энг кекса одамга айланган эди.

Киритилди: 20:05 21.08.2024. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!