Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Японияда Уганда спортчиси қўлга олинди

A A A
Японияда Уганда спортчиси қўлга олинди

Япония полицияси терма жамоаси жойлашган жойдан қочиб кетган Угандадан келган оғир атлетикачи Жулиус Ссекитолекони топишга муваффақ бўлди. 20 ёшли спортчи Япония ғарбидаги Миэ префектурасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.

Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, Жулиус Ссекитолеко ҳозирда полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.

Aввалроқ оғир атлетикачи Угандадаги оғир ҳаёт туфайли уйига қайтишни истамаслиги ҳақида меҳмонхонада ёзув қолдирганди. У Японияда иш топишга умид қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Японияда бўлган Ссекитолеко оғир атлетикачилар саралашида қатнашмаган ва Олимпиададан четлатилган. 20 июль куни у уйига қайтиши керак еди.

Киритилди: 14:46 20.07.2021. Ўқилди: 3288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар