Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Японияда сув тошқинлари хавфи кучаймоқда

A A A
Японияда сув тошқинлари хавфи кучаймоқда

Мутахассислар ҳозирги ёғингарчилик йилнинг шу даври учун рекорд кўрсаткичдир, дейишмоқда. Метеорологлар аҳолини кўп миқдорда сув тошқинлари ва упирилишлар юз беришидан огоҳлантирди.

NHK телеканали доимий бериб борадиган теледастурларини тўхтатиб, об-ҳаво билан боғлиқ янгиликларни мунтазам равишда бериб бормоқда. Офат юз берган жойларда аҳолини кўчириш жараёнидан, кўчаларнинг сувга тўлиб, дарёга айланаётганидан репортажлар олиб бормоқда.

Мамлакатнинг жануби-ғарбидаги тўртта префектурасида кучли жала қуйиши туфайли 1,7 миллион киши зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилиши ҳақида эълон қилинди, - деб хабар тарқатди NHK телеканали.

Фукуока, Сага, Нагасаки, Хиросима префектураларида аҳоли энг юқори бўлган бешинчи даражали хавфдан огоҳлантириш олди. Маҳаллий ҳокимиятлар аҳолига "Ҳаётингизни қутқаринг!, -деган буйруқ билан мурожаат қилмоқда". Бу, офат ҳудудида қолиб кетган аҳолининг зудлик билан хавфсиз жойга кўчишни, агар кўчиш марказларига етиб боришга улгурмаса, ўз уйи ёки қўшниларининг уйида энг хавфсиз жойга чиқиб олишини назарда тутади.

Об-ҳаво мутахассислари аҳолини ёмғир эртага якшанба куни ҳам бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Киритилди: 19:01 14.08.2021. Ўқилди: 2318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда