Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Японияда сакура гуллади

A A A
Японияда сакура гуллади

Бу японларнинг "Сакура байрами" ибтидосини англатади.

Об-ҳаво идорасининг ушбу эълонидан кейин миллионлаб инсонлар боғларга, олчазорларга сайрга отланадилар.

Мутахассисларнинг маълум қилишларича, бу йил олча гуллаши бир кун кеч бошланган, бироқ баъзиларга кўра, глобал иқлим ўзгариши туфайли бу йилги ғунча очилиши тарихий ўртача фурсат деб кўрилган кундан олти кун илгари содир бўлмоқда.

Асрлар мобайнида олча дарахтининг гуллаши Япония, япон халқи ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллаб келган, Сакура гуллаши ҳақиқий баҳор келгани демакдир.

Мамлакатда махсус олча дарахтлари ўтқазилиб, улар доимо назорат қилиб турилади, беш ёки олти дона гули очилган дарахт ўша минтақада баҳор келганини англатади. 

Киритилди: 04:46 28.03.2021. Ўқилди: 4124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!