Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Японияда ҳукумат раҳбари ўзгаради

A A A
Японияда ҳукумат раҳбари ўзгаради

Японияда собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партияга (ЛДП) янги раҳбар этиб сайланди. У собиқ мудофаа вазиридан 87 та кўп овоз тўплаб, мамлакатнинг юзинчи бош вазирига айланиш имконига эга бўлди.

Фумио Кисида сайловларнинг иккинчи босқичида 427 тадан 257 та овоз тўплади. Унинг рақиби, собиқ мудофаа вазири Таро Коно 170 та овоз олди. Шундай қилиб, Кисида ЛДП янги раиси лавозимини эгаллади ва тез орада у Япониянинг янги бош вазири бўлади.

Cайловда Таро Коно ва Фумио Кисидадан ташқари, аввал бир қатор вазирлик лавозимларида ишлаган Санаэ Такаити ва Сеико Нода иштирок этган. Лекин улар сайловнинг биринчи босқичида етарли овоз тўплай олмагани сабабли кейинги босқичга ўтолмаган.

Янги ҳукумат раҳбарлигига номзод 4 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сессиясида тасдиқланади.

Киритилди: 19:20 30.09.2021. Ўқилди: 1874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар