Японияда бутун ҳукумат истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар бермоқда.
Шу йўл билан либерал-демократик партияси (ЛДП) раислиги учун ўтказилган сайловларни ғалаба билан бошлаган ва ҳукумат бошлиғи лавозимини эгаллаган мамлакат бош вазири Синдзо Абэ янги вазирлар кабинетини тузиш ва зарур ўзгаришлар киритиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
18 нафар собиқ вазирлардан фақатгина учдан бир қисми янги вазирлар маҳкамасида иштирок этиши кутилмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, бу лавозимлар Абэнинг яқин ҳамкорлари — Транспорт вазири Кэйити Исии, Ташқи ишлар вазири Таро Коно, Молия вазири Таро Асо, Ҳукумат Бош котиби Ёсихидэ Суга ва Иқтисодиёт, Саноат ва савдо ҳамда Россия билан Иқтисодий ҳамкорлик вазири Хиросигэ Сэколар бўлиши мумкин.