Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Японияда балиқчилар кемаси ағдарилиб кетди

A A A
Японияда балиқчилар кемаси ағдарилиб кетди

NHK телеканалига кўра, экипажнинг икки нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Ибараки префектураси яқинида бортида 20 киши бўлган балиқчилар кемаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси хабар берди.

NHK телеканали маълумотларига кўра, қутқарув ишлари давомида 17 нафар экипаж аъзоси топилган, улардан 2 нафари ҳалок бўлган.

Уч нафар балиқчи бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қидирув операциясида мамлакат қирғоқ хавфсизлиги хизматининг кемалари ва вертолётлари иштирок этмоқда, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 01:10 07.01.2025. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар