Овчилик бўйича мутахассислар полиция ҳузурида жигарранг айиқни отиб ташлашди.
Айиқ Япониянинг Саппоро шаҳридаги авиабазада шов-шувга сабаб бўлди ва тўрт кишини, жумладан, назорат пунктида навбатчи аскарни яралади, деб хабар берди Kyodo.
"Мен ҳеч қачон бунчалик тез югураман деб ўйламаган эдим. Албатта, қўрқардим ва юрагим кўкрагимдан чиқиб кетади деб ўйлардим", деди 75 ёшли Тошиши Огасавара.
Ундан ташқари, 80 ёшли аёл, 40 ёшли эркак ва Япония ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучларининг Окадама авиабазасига киришни қўриқлаётган аскар йиртқичнинг панжасидан жароҳат олишди. Уларнинг барчаси ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонада.
Айиқ уйлар ва мактаблар жойлашган шаҳарнинг чеккаларини беш соат атрофида айланиб чиқди ва учиш-қўниш йўлаги бўйлаб югураётганда маҳаллий аэропортнинг ишини ярим соатга яқин тўхтатиб қўйди.
Полиция ва овчилар ёрдамга чақирилгандан сўнг, айиқ авиабаза яқинидаги чакалакзорда паноҳ топди, улар вертолёт ёрдамида айиқни таъқиб қилишга муваффақ бўлишди, шундан кейин ҳайвон отиб ташланди.