Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Японияда 3D голограммали биринчи банкнотлар тақдим этилди

Японияда 3D голограммали биринчи банкнотлар тақдим этилди

Японияда 3D голограммалардан фойдаланадиган дунёдаги биринчи банкнотларни тақдим этилди. Бу ҳақда “hi-tech.mail” нашри хабар берди.

Бу усул мамлакатда 20 йил ичида биринчи банкнот дизайни янгиланиши доирасида пайдо бўлиб, жами учта янги модел муомалага чиқарилади.

Ноёб технология 1000 иена, шунингдек, 5000 ва 10000 иеналик банкнотларда қўлланилди. Биринчи партия Япония банкининг бош офисида тақдим этилди.

3D голограммалар ёрдамида банкнотларда тасвирланган шахсларнинг портретлари уч ўлчамли ва ҳаракатчан кўринади.Ушбу мойбўёқли белгилар маълум ҳудудларга жойлаштирилган. Тахминларга кўра, янги усул пулни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Сўнгги йилларда бундай жиноятлар сони сезиларли даражада камайди, аммо вазият муаммолилигича қолмоқда. Масалан, 2023-йилда полиция 700 га яқин шундай ҳолатни аниқлаган.

Эндиликда банкнотларнинг номинал қиймати янада кўзга кўринган жойларда жойлашган каттароқ араб рақамларида кўрсатилган бўлиб, бу иероглифлар билан таниш бўлмаган кишилар учун банкнот номини аниқлашни осонлаштиради.

“Нақд пул ҳар ким, исталган жойда, исталган вақтда фойдаланиши мумкин бўлган хавфсиз тўлов воситаси бўлиб қолади, шунинг учун у муҳим рол ўйнашда давом этади. Умид қиламанки, банкнотларнинг янги серияси кенг қўлланилади ва Япония иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам беради”, — деди Япония банки раиси Кадзуо Уеда.

Унга кўра, Япония банки қиймати 1,6 трлн иеналик ($10 млрд) янги банкнотларни муомалага чиқаради. Бироқ, аввалги версиялар муомалада қолади ва тўловлар учун амал қилади.

Молиявий ташкилотлар барчага эски банкнотларни янгиларига алмаштиришга рухсат беради. Япония банки мамлакат молия тизими аллақачон янги банкнотлардан фойдаланишга тайёрлигини таъкидлад

Киритилди: 22:10 06.07.2024. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!