2023 йилда Японияда асосий истеъмол инфляцияси 41 йиллик рекорд 3,1 фоизни ташкил этди.
Буни Япония маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги эълон қилган статистик маълумотлар тасдиқлайди.
2022 йилда инфляция даражаси 2,3 фоизни ташкил этганди. Мамлакатда нархлар ўсишининг асосий кўрсаткичи ёқилғи нархини ўз ичига олади, лекин тез айнидиган товарлар нархини ҳисобга олмайди, чунки улар ҳаддан ташқари тебранишларга дучор бўлади. Ушбу индекс асосида Япония банки инфляция мақсадини белгилайди. Ушбу товарларни ҳисобга олган ҳолда, Японияда инфляция 2023 йилда 3,2 фоизга, тез айнидиган маҳсулотлар ва ёқилғиларни ҳисобга олмаганда 4 фоизга етди.
Японияда инфляциянинг асосий сабаблари энергия ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши, шунингдек, миллий валютанинг заифлашувининг давом этиши бўлиб қолмоқда.