Япония ҳукумати Россия ва Беларусга қарши санкцияларни кенгайтириб, “қора рўйхат”га яна 90 нафар шахс ва ташкилотни қўшди.
Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Григоренко, Сергей Ролдугин, вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов ва Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Владимир Салдо янги чекловлар остида қолди.
Аввалроқ NHK телеканали Япония бош вазири Фумио Кисидага таяниб, Токио яқин келажакда Россиянинг 160 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларини санкциялар рўйхатига қўшишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.