Япония 397 нафар Россия фуқароси, 25 компания ва икки банкка қарши санкциялар жорий қилди, деб хабар бермоқда мамлакат ТИВ. Санкция рўйхатига киритилган россияликлар орасида ОAВ томонидан президент Владимир Путиннинг қизлари деб аталган Катерина Тихонова ва Мария Воронцова, шунингдек, ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг рафиқаси ва қизи — Мария Лаврова ва Екатерина Винокуровалар бор. Шунингдек, санкциялар рўйхатида Давлат Думаси депутатлари ҳам бор.
Бундан ташқари, чекловлар активларни музлатишни ўз ичига олади. Улар Россиянинг иккита банкига - Сбербанк ва Aлфа-Банкга, шунингдек, ўнлаб корхоналарга, шу жумладан Тактик ракеталар корпорациясига, Вимпел номидаги давлат машинасозлик конструкторлик бюросига таъсир кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Путиннинг қизлари" ва Россия расмийларининг бошқа вакилларининг оилаларига қарши санкциялар Буюк Британия ва AҚШ томонидан киритилганди.