Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Япония ҳукумати Путинга Синдзо Абэнинг дафн маросимида қатнашишига рухсат бермайди

Япония ҳукумати Путинга Синдзо Абэнинг дафн маросимида қатнашишига рухсат бермайди

Япония ҳукумати Россия етакчиси Владимир Путин Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимида қатнашишни истаса, унга рухсат бермайди. Бу ҳақда Nikkei газетаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Токио Украина атрофидаги вазият туфайли Путинга нисбатан санкциялар киритган.

Газетанинг таъкидлашича, Россия президенти япон сиёсатчисининг 27 сентябрга белгиланган давлат дафн маросимида қатнашишни режалаштирганми ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.

8 июль куни Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасддан кейин вафот этди.

Путин марҳум сиёсатчининг рафиқаси ва онасига ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: 11:36 23.07.2022. Ўқилди: 2233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!