Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Япония глобал озиқ-овқат инқирозидан чиқиш учун 200 миллион доллар ажратади

Япония глобал озиқ-овқат инқирозидан чиқиш учун 200 миллион доллар ажратади

G7 саммити бўлиб ўтаётган Германияга ташриф буюрган Япония бош вазири Фумио Кисида глобал озиқ-овқат хавфсизлигини қоплаш учун 200 миллион доллар ажратишга ваъда берди, деб ёзади NHK .

Япония бош вазири ваъда қилган пул Украинага, шунингдек, озиқ-овқат нархларининг кескин ошишидан жабр кўрган Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига ёрдам беришга мўлжалланган, деб хабар бермоқда телеканал.

NHK телеканали маълумотларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги G7 етакчилари саммитида муҳокама қилинадиган асосий мавзулардан бирига айланган.

G7 саммити 26-28 июнь кунлари Баварияда бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:34 28.06.2022. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!