Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Япония Фукусима АЭСдан сув чиқаришнинг учинчи босқичини бошлади

Япония Фукусима АЭСдан сув чиқаришнинг учинчи босқичини бошлади

Японияда “Фукусима-1” атом электр станциясидаги сувнинг учинчи қисми денгизга туша бошлади. Бу ҳақда “Tokyo Electric Power” (TEPCO) оператори баёнотида айтилади.

Илгари компания авария ҳолатидан икки марта сув чиқарган – 24 августдан 11 сентябргача ва 5 октябрдан 23 октябргача. 20 ноябргача давом этадиган жорий босқичда кунига 460 тоннага яқин дренаж режалаштирилган.

Умуман, 2024 йил мартигача учинчи ва тўртинчи босқичда AЭСдан жами 31,2 минг тонна оқава сувни Тинч океанига тушириш кўзда тутилган.

Сув бўшатилиши қарори қўшни давлатлар, биринчи навбатда Хитой, шунингдек маҳаллий балиқчиларнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

2011 йил 11 март, жума куни тарихдаги энг кучли зилзила натижасида бошланган Фукусима-1 AЭСдаги авария халқаро ядровий ҳодисалар шкаласи (INES) бўйича максимал 7-даражали радиация ҳолатидир.

Киритилди: 09:00 03.11.2023. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!