Япония бош вазири Фумио Кисида февраль ойи ўрталарида Киевга ташриф буюришни кўриб чиқмоқда.
У ерда у Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирган, деб ёзади Yomiuri Shimbun газетаси.
“Якуний қарор минтақадаги ҳарбий вазиятни баҳолаш асосида қабул қилинади”, — дейилади хабарда.
Ташриф Киев ва Токио томонидан ташкиллаштирилса, Кисида ва Украина расмийлари Россия ҳаракатларини қоралайдиган қўшма баёнот қабул қилиниши кутилмоқда.