Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япония бир марта ишлатиладиган ниқоблар таҳдиди ҳақида огоҳлантирди 

Япония бир марта ишлатиладиган ниқоблар таҳдиди ҳақида огоҳлантирди 

COVID-19 дан ҳимоя қилиш учун бир марта ишлатиладиган ниқоблар билан атроф-муҳитни ифлослантириш хавфи мавжуд, дея огоҳлантирмоқда Япониянинг Киодо агентлиги.

Агентлик гувоҳларнинг маълумотига таъяниб Япония соҳиллари бўйлаб ташлаб кетилган ниқоблар сувга туша бошлаганини маълум қилмоқда. 

Aтроф-муҳитдаги тиббий чиқиндилар миқдори Туркия ва Европа мамлакатларида ҳам ортди, дейди агентлик.

Шунингдек, Франция экологлари ҳам яқинда денгизда медузадан кўра кўпроқ ниқоблар пайдо бўлишидан қўрқишмоқда. 

Ниқоблар, латекс қўлқоплар ва коронавирусдан ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланишнинг кўпайиши дунё океанларининг янада ифлосланишига олиб келиши мумкин, деб ёзади агентлик. Aгар ҳозир чоралар кўрилмаса, экологларнинг огоҳлантиришича, инсоният ҳақиқий фалокатга дуч келади.

Киодо шунингдек, Гонконгда жойлашган OceansAsia'га асосланиб, ушбу ой бошида ниқоблар нафақат қирғоқ бўйлаб тарқалибгина қолмай, балки бошқа ахлатлар билан бирга балиқ овлаш тўрларида ҳам ушлангани ҳақида хабар берган.

"Битта юз ниқоби инсонлар истеъмол қиладиган балиқларда ва денгиз тузида мавжуд бўлган микропластик заррачаларга айланиши учун юз йил керак бўлади", деб огоҳлантиради OceansAsia.

Иложи борича кўп маротаба ишлатиладиган ниқобларга ўтишни тавсия қилди. Хусусан, Токиода японлар деярли барчаси кўчаларда ва транспортда ниқоб тақиб юришмоқда. 

Киритилди: 11:44 24.07.2020. Ўқилди: 3559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!