Лойиҳа шартларига кўра, бу маблағ бутун мамлакат бўйлаб 76 минг афғонга ёрдам кўрсатишга сарфланиши керак. Бунга ихтисослашган иккита тиббиёт муассасасига алоҳида эътибор қаратилмоқда: Афғонистон-Япония ва Кобулдаги миллий юқумли касалликлар шифохоналари. Бундан ташқари, Япония ҳукумати 5 ёшгача бўлган болаларнинг юқумли касалликлардан ўлимини камайтириш учун ЖССТга яна 500 минг доллар ажратмоқда.