Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Янгийўллик фермер қовоқнинг янги навини етиштирмоқда

A A A
Янгийўллик фермер қовоқнинг янги навини етиштирмоқда

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўп тармоқли «Саидназар-Алиназар» фермер хўжалиги раҳбари Алиназар Имомназаров қовоқнинг янги навини етиштирмоқда.

Қайд этилишича, фермер етиштираётган янги навли қовоқлар 40-45 кг тош оғирлигига тенг.

«Саккиз гектар ер мевали дарахтга тўла. Тупроқдан ақл билан билан фойдаланиш керак, шу боисдан эгатлар орасида сабзавотлар ва қулупнай етиштираман. Қовоқ етиштиришни эса бир вақтлар отам бошлаган. У менга қовоқ парваришлашнинг усулларини ўргатган. Катта ва унинг устига мазали маҳсулотни етиштириш — бу бутун бошли фан. Бунда ўз вақтида суғориш, қуёш нури ва бошқа омиллар ҳам муҳим ўрин тутади»,—дейди Алиназар Имомназаров.

Киритилди: 10:37 26.10.2018. Ўқилди: 1520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда