Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Янгийўлда фермер хўжалиги даласидан 1 кило марихуана топилди

Янгийўлда фермер хўжалиги даласидан 1 кило марихуана топилди

Гиёҳвандлик воситаларининг юртимизга яширинча олиб кирилиши ва ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб  борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ яна бир қинғирлик фош бўлди.

Янгийўл тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, тумандаги фермер хўжалиги дала майдонларидан бири ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, дала майдонининг четида ўт-ўланлар орасига оқ рангли полиэтилен қопга солиб, яшириб қўйилган ўзига хос ўткир ҳидли 1054,94 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:04 05.04.2021. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!