Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи 101 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагични юқори сиғимли ускунага алмаштириш ва техник шарт тайёрлаб бериш эвазига ушбу маблағни олган.
⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.