Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Янги Зеландияда ўзгача кўринишдаги масжид қурилади

Янги Зеландияда ўзгача кўринишдаги масжид қурилади

Янги Зеландиянинг Палмерстон-Норт шаҳрида янги масжид барпо этилади, дея хабар бермоқда Islam.ru.

Шаҳардаги мавжуд масжид айниқса жума ва ҳайит кунлари намозхонлари сиғдира олмай қолган. Бу танқислик Крайстчерч шаҳри масжидларидаги терактдан сўнг ортди, чунки ўша машъум ҳодиса ортидан Исломга қизиқиш билдирувчилар сони кўпайди.

Янги масжиднинг кўринишида маҳаллий маори халқи маданиятига хос анъаналардан фойдаланилади. Охирги пайтда айнан маорилар орасида мусулмонликни қабул қилувчилар сони ортган.

Янги масжид қурилиши учун 4 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:27 11.09.2019. Ўқилди: 2020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!