Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Янги вабо: "қора ўлат"дан қандай сақланиш мумкин?

Янги вабо: "қора ўлат"дан қандай сақланиш мумкин?

Хитой ва Мўғулистонда қора ўлат тарқалиши ҳолати қайд этилди. Бу касаллик бўйича таниқли шифокор Александр Мясников Instagram’да муносабат билдирди.

Шифокор "қора ўлим" Европа аҳолисининг учдан бир қисми - 28 миллион одамларнинг ўлимига сабаб бўлганини эслатди.

Доктор Мясников бундай юқумли касалликлар ҳеч қаерга йўқолиб кетмаслигини таъкидлади. Ҳайвон ва одамларнинг қора ўлатга чалиниш ҳолатлари 16 та мамлакатда, жумладан АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатларида қайд этилади.

Нафақат ҳайвон-ташувчиларидан, балки "касал одамдан ҳам юқтириш мумкин - айниқса ўлатнинг ўпка шаклида бўлса - йўталаётганда ёки аксириш пайтида яқин масофада юқтириб олиш мумкин".

Ўлат қайд этилган жойларда ит ва мушукларни тегиш мумкин эмас, бурга-ташувчилардан халос бўлиш учун инсектицидлар жуда яхши ёрдам беради.

Ўлган кемирувчиларни ҳам қўл билан ушлаш мумкин эмас: баъзи сайёҳлар скелетларни - ёдгорлик сифатида олишни яхши кўришади.

Шифокор бемордан юқтириш хавфи бўлса, профилактика мақсадида дарҳол "Доксициклин" ёки "Ципро" антибиотикларини қабул қилишни тавсия қилди.

Киритилди: 18:32 09.07.2020. Ўқилди: 9503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!