Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Янги қонун: Трамп навбатдаги "уруш"ни эълон қилди

A A A
Янги қонун: Трамп навбатдаги "уруш"ни эълон қилди

AҚШ президенти Дональд Трамп илгари AҚШ Конгресси томонидан тасдиқланган "2019 йилги Родченков қонуни" деб номланган антидопинг қонунини имзолади. Бу билан у допингга қарши "уруш" эълон қилди.

Қонунда "халқаро допинг фирибгарлигида иштирок этган айрим шахсларга нисбатан жиноий жазо чоралари кўзда тутилган ва бундай фитналардан жабрланганлар учун товон пули талаб қилинади", дейилади хабарда.

Қонунбузарларни 1 миллион долларгача жарима ва 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда. Допинг аниқланган айрим спортчиларни жавобгарликка тортиш қонунда кўзда тутилмаган.

Киритилди: 10:37 05.12.2020. Ўқилди: 4990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар