Тўрт вилоятда палов нархи қимматлашган бўлса, Сирдарёда аксинча қарийб икки минг сўмга арзонлашди.
Давлат статистика қўмитаси республика ҳудудларидаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини маълум қилди.
Мамлакатнинг тўрт вилоятида палов нархи қимматлашган бўлса, Сирдарёда аксинча қарийб икки минг сўмга арзонлашди.
1 порция ошнинг ўртача нархи (июнь ойи учун):
Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм
Андижон вилояти – 19 800 сўм
Бухоро вилояти – 21 300 сўм
Жиззах вилояти –19 800 сўм
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм
Навоий вилояти – 18 000 сўм
Наманган вилояти – 15 000 сўм
Самарқанд вилояти – 20 300 сўм
Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм
Сирдарё вилояти – 17 700 сўм
Тошкент вилояти – 21 300 сўм
Фарғона вилояти – 18 300 сўм
Хоразм вилояти – 19 800 сўм
Тошкент шаҳри – 25 800 сўм
Шундай қилиб, аксарият ҳудудларда паловнинг барқарор нархлари сақланиб қолди. Нархнинг ошиши 1 порция учун 200 сўмдан 800 сўмгача бўлган.